Маркетинг Бошқаруви 2 курси
6:30 pm - 9:00 pm Тошкент Халқаро Вестминстер университети
Лекторы: Хасан Мамасаидов , Хусан Мамасаидов , Азиз Гаппаров , Фарҳод Каримов, Зафар Хашимов, Улугбек Хаджиахмедов
1 апрелдан 3 майгача душанба, чоршанба ва жума кунлари
соат 18:30 дан 21:00 гача бўлиб ўтади
Модул таркибининг қисқача мазмуни:
Маркетинг Асослари модулида тадбиркорларга бозорлардаги истеъмолчилар талаби ўзгарувчан ва рақобат шиддати жуда юқори бўлган бозор иқтисодиёти шароитида ўз мижозлари билан ҳар томонлама манфаатли бизнес муносабатларини ўрнатиш усуллари ўргатилади. Ушбу модул маркетинг стратегиясини тузиш ва бозор тадқиқотларини ўтказишга оид мижозлар таҳлили, компания таҳлили ва рақобатчиларни таҳлил қилиш каби маркетинг фаолияти элементларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, тренинг иштирокчиларига маркетинг-микс (7Ps) элементлари ҳисобланган маҳсулот, нархлаш, реклама ва етказиб бериш маркетинг стратегияси ва тактикаларига оид билим ва амалий кўникмалар берилади.
Мақсад ва вазифалар
Бизнес бошқарувида маркетингнинг аҳамияти ҳақида қарама-қарши фикрлар мавжуд. Баъзилар, маркетинг корхонадаги барча харакатларни қамровчи асосий жараён бўлиши керак деса, бошқалар эса уни алоҳида функция деб ҳисоблашади. Ушбу модулнинг мақсади, маркетинг фаолиятини амалиётга самарали тадбиқ этишни маҳаллий ва халқаро корхоналар доирасида ёритишдан иборат бўлиб, бунда ижтимоий-маданий, сиёсий ва технологик муҳитларни маркетингнинг амаиётига таъсирини тушуниш, шунингдек, бозорнинг ҳусусиятлари ва ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, маркетинг ишларини амалиётда қандай амалга оширишини ўргатишдир.
Тренингдан олинадиган натижалар
Маркетинг амалиёти ёрдамида мижозлар учун фойдали қиймат яратиш ва улар билан манфаатли ҳамкорлик қилиш сирлари.
Бизнес муваффақияти учун маркетинг стратегиясини тўғри шакллантиришнинг аҳамияти.
Бизнес муваффақияти учун маркетинг муҳити ва бозор хусусиятларини тўғри тушунишнинг муҳим аҳамияти.
Маркетинг маълумотларини бошқариш орқали мижозларни англаш ва бизнесда муваффақият қозониш сирлари.
Истеъмолчилар ва уларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганишнинг бизнес ривожи учун фойдалари.
Бозорни турли хил фойдали сегментларга ажратиш орқали мижозлар сонини кўпайтириш йўллари.
Маҳсулотлар, хизматлар ва брендлар орқали мижозлар учун фойдали қиймат яратиш.
Янги бизнес ғоялар топиш, янги маҳсулотларни яратиш ва уларни ривожлантириш усуллари.
Нарх қўйиш стратегиялари орқали фойдали қиймат яратиш ва самарали савдо-сотиқ усуллари.
Маркетинг каналлари орқали мижозлар учун фойдали қийматни етказиб бериш йўллари.
Юқори самара берадиган рекламалар бериш усуллари.
Эффектив савдони йўлга қўйиш усуллари.
Бизнесда кучли рақобат устинлигини яратиш.
Ушбу модулни муваффақиятли тамомлаганидан сўнг, тингловчи қуйидагиларни билиб олади:
Замонавий маркетинг тамойиллари ва асосларидан фойдаланишни билиш.
Режалаштириш жараёнида маркетинг тамойилларидан фойдаланиш.
Бизнесдаги муаммоларни ечиш учун маркетинг усулларидан фойдаланиш.
Ўзгарувчан бозор муҳитини ва технологияларни маркетинг стратегиясига таъсирини баҳолаш.
Маркетинг бизнес бошқарув жараёнининг асосий жиҳати эканлигини тушуниш.
Менеджер сифатида маркетинг билимлари ва кўникмаларини қўллаш қобилиятини ривожлантириш.
Бизнесдаги стратегик жараён доирасида маркетинг режасининг муҳим аҳамияти тушуниш.
Маркетинг стратегиясини маҳаллий ва халқаро доирада қўллаш қўллаш орқали бизнесда муваффақият қозониш.
Ўқитиш услублари
Тренинг семинар амалий машғулот тарзида олибб борилади. Бунда тақдимот слайдларлари, видео-клиплар, рол ўйинлар, муҳокамалар, тестлар ва кейс таҳлиллари каби интерактив ўқитиш услубларидан самарали фойдаланилади. Кичик-гуруҳ мунозаралари орқали тренинг қатнашчиларининг иштироки максимал таъминланади.
Ҳар бир тренинг мавзуси бўйича амалиётда бизнес юритаётган тадбиркорни ўз тажрибаси билан ўртоқлашиши учун таклиф қилинади.
Тренинг самарасини баҳолаш услуби
Дастлабки тест орқали тингловчиларнинг тайёргарлик даражаси аниқланади.
Якуний тест орқали тренингдан натижасида олинган малака ва кўникмалар баҳоланади.
Маркетинг режаси ишлаб чиқилади ва тақдимот қилинади.
Тингловчилар тақдимоти орқали уларда бизнесда вазифаларни мустақил бажариш малакаси шакллантирилади.
Курс икки қисмга бўлинади ва иштирокчиларга 15 дақиқа кофе-брейкга чиқиш имкони берилади. Ўқув курсининг нархи 1 900 000 сўм бўлиб, тўлов шартнома асосида амалга оширилади. Тўловлар исталган усулда қабул қилинади.
8 март Азиз аёллар байрами муносабати билан аёл иштирокчиларга 15% чегирмалар тақдим этилади.
Ундан ташқари, 2 ва ундан ортиқ ходим иштирок этган юридик ташкилотларга 10% чегирмалар тақдим этилади.
Мурожат учун телефон +998 71 238 77 43